Туриннинг «Ювентус» клуби «Ливерпуль» ҳужумчиси Луис Суареснинг агенти билан музокараларни қайтадан тиклади. Бу ҳақда «SportMediaset» нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, «кекса сеньора» вакиллари уругвайлик футболчини бўлажак трансферлар ойнаси вақтида сотиб олиш учун яна бир бор уриниб кўради.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Суареснинг трансфер суммаси 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар давом этади.