"Ливерпул"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд мерсисайдликларнинг Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида чемпион бўлиш имкониятлари ҳақида гапирди.
"Менимча, мавсумнинг ушбу босқичида "Манчестер Сити"нинг очко йўқотиш эҳтимоли жуда паст. Бунинг сабаби, бу ўтмишда камдан-кам содир бўлган. Аммо биз ўз позициямизда бўлишимиз керак. Ўтган ҳафта биз учун ёмон бўлди, биз ўзимиз хоҳлаган натижаларга эриша олмадик, ундан фойдалана олмадик.
Аммо бирор нарса юз берса, "Арсенал" ва "Ман Сити" очко йўқотса, биз яхши ҳолатда бўламиз. Бундан буён бизни бешта финал кутиб турибди. Бешта ғалабадан бештасини қўлга киритиш, бу ўзимиздан кутишимиз мумкин бўлган ягона нарса, биз интилишимиз керак бўлган ягона нарсадир", - дея Александр-Арнольднинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.
Бугунги кунга келиб, АПЛ турнир жадвалида “Арсенал” етакчилик қилмоқда. “Ливерпуль” иккинчи, “Манчестер Сити” эса учинчи ўринда.