Кириш Регистрация

"Барселона" Фатини сотишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи Ансу Фатини сотишга қарор қилди. Бу ҳақда Cadena SER нашри хабар тарқатди.

Ҳозирда 21 ёшли Фати "Брайтон"да ижара асосида ўйнамоқда. Инглиз клуби сафида 25 та расмий ўйинда иқтидорли форвард тўртта гол урди ва шеригига битта голли узатма оширди.

Transfermarkt портали Ансу Фатини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Аввалроқ футболчи бир неча бор жароҳат олди ва бу "Барселона"ни хавотирга солган. Ансу Фатининг "Барселона" билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.

Киритилди: 21:54, 25.04.2024.
Ўқилди: 1563 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.