"Реал Сосьедад"нинг етакчи футболчиларидан бири бўлиб турган Мартин Субименди Испания чемпионатининг 33-турида "Реал"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида гапирди.
"Бу қийин учрашув бўлади. Айни дамда рақибимиз ажойиб формада, шунинг учун очко олиш учун бор кучимизни ишга солишимиз керак.
Трибуналарнинг қўллаб-қувватлаши биз учун жуда муҳим бўлади. Ла Лиганинг жорий мавсуми "Реал Мадрид" назорати остида ўтди.
Агар улар ўз устунлигини йўқотса, бу тарихий воқеа бўларди, аммо бунга ишониш қийин", - дея футболчининг сўзларини келтиради Marca газетаси.