Кириш Регистрация

Ислом Махачев Порьедан сўнг Арман Сарукянга қарши жанг қилади

Баҳо:
+ | -

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев Дастин Порье билан жангдан сўнг Арман Сарукянга қарши октагонга кўтарилади.

“Ислом Порьега қарши жангда камарини ҳимоя қилади, ундан сўнг Арманга (Сарукян) қарши жанг бўлади. У барча рақибларини енгди ва рейтингда биринчи ўринга кўтарилди, шу сабабдан бу жанг бўлиши керак деб ҳисоблаймиз.

Ҳозирча мана шу 2 та жанг режамизда бор. Қолганини кейин кўрамиз. Сарукянга қарши жанг 2024-йилдами? Ҳа, шу йил бўлади. Абу-Даби ёки Нью-Йоркда улар тўқнаш келади”, — дейди Махачевнинг менежери Ризвон Магомедов.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Ислом ва Арман 2019 йилда UFC Fight Night 149 доирасида жанг қилган ва унда Махачев очколар эвазига ғалаба қозонганди.

Эслатиб ўтамиз, UFC 302 турнирида Ислом Махачев Дастин Порьега қарши октагонга кўтарилади. Ушбу жанг 2 июнь куни бўлиб ўтади.

Махачев — UFC чемпиони ва П4П рейтинги етакчиси ҳисобланади. У 2023 йилда икки марта Алекс Волькановскини мағлуб этганди. Порье эса 2024 йил мартида Бенуа Сен-Денини мағлубиятга учратганди.

Киритилди: 15:54, 26.04.2024.
Ўқилди: 698 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик