Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

"Реал Сосьедад" бош мураббийи "Реал"га қарши ўйиндаги мағлубиятга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

"Реал Сосьедад" бош мураббийи Иманол Альгуасиль жамоасининг Испания Примерасининг 33-турида "Реал"га қарши ўйиндаги мағлубияти (0:1) ҳақида фикр билдирди.

“Бир томондан, мен футболчиларнинг Европадаги энг яхши формадаги жамоа билан ўйнаганидан хурсандман ва фахрланаман. Менимча, биз бундан ҳам яхшисига лойиқ эдик.

Бу футбол. Охир-оқибат, ҳамма нарса голга боғлиқ. Лекин муҳими жамоа яхши футбол кўрсатаяпти. Биз жуда яхши ўйнадик, "Реал"ни ҳимояда ушлаб турдик", - дея Альгуасиль сўзларини келтирмоқда Marca.

Испания чемпионатининг 33-туридан сўнг “Реал Соседад” 51 очко жамғариб, олтинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 08:17, 27.04.2024.
Ўқилди: 1262 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.