Todofichajes саҳифаларида хабар қилинганидек, ҳужумчи Ансу Фати "Брайтон"дан "Барселона"га қайтади.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" 21 ёшли тарбияланувчисини бошқа клубга ижарага беришади. "Севилья" Фати билан шартнома имзоламоқчи. Клублар келишув бўйича музокаралар олиб боришмоқда.
Англия Премьер-лигасининг жорий сонида Ансу 17 та ўйин ўтказиб, атиги иккита гол урган.