"Барселона" ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти фаолияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Анчелотти ажойиб тажрибага эга. Буни “Реал”да ҳам кўриш мумкин – футболчилар унга кўр-кўрона эргашади. Карло ҳар доим футболчилар билан кўп вақт ўтказадиган ажойиб мураббий. У менга алоҳида туйғуларни берди. Нафақат ўзимга бўлган ишонч, балки фаолиятимда яна бир-икки қадам ташлашим мумкинлиги ҳақидаги туйғу", - дея Левандовски сўзларини келтиради madriduniversal.
Роберт Левандовски 2016/2017 йилги мавсумда "Бавария"да италиялик мутахассис қўл остида ўйнаган.