Кириш Регистрация

Суарес: «Чемпионлар лигасида иштирок этувчи клуб мени сотиб олишни хоҳласа, уларга хуш келибсиз дейман»

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Луис Суарес агар чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоалардан бири таклиф билан чиқса бунга ижобий жавоб бериши мумкинлиги борасида гапириб ўтди.

«Мен «Ливерпуль»да ўзимни жуда бахтиёр ҳис этмоқдаман. Аммо футболда эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Агар менга халқаро майдонда мунтазам иштирок этадиган жамоадан таклиф тушса, уларга хуш келибсиз, дейман».

«Менда юқори савиядаги жамоада тўп суриш амбицияси доим бўлган. Ўйлайманки, ҳозир ҳам юқори даражадаги клубда тўп сурмоқдаман. Агар жамоадан кетишни хоҳласам, унда клуб раҳбарлари билан гаплашиб олишим керак бўлади. Ҳозирча эса жамоа билан ютуқларни қўлга киритадиган жамоага айланиш учун ҳаракатни давом эттираман», дея Суареснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Echo Liverpool» радиоси.

Эслатиб ўтамиз, футболчини сотиб олиш учун ҳозирда Англиянинг «Манчестер Сити», Италиянинг «Ювентус» ва Германиянинг «Бавария» жамоалари қизиқиш билдиришмоқда.

Манба: www.dailymail.co.uk
Киритилди: 11:31, 21.03.2013.
Ўқилди: 5221 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.