Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Рўзиқул Бердиев: «Андижон» мухлислари жамоасига катта куч беряпти»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон Кубоги «Н» гуруҳи доирасидаги «Андижон» – «Насаф» (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

— «Андижон» жамоасини кейинги босқичга чиққани билан табриклаймиз. «Андижон» жамоаси бугун катта иштиёқ эвазига керакли ғалабани қўлга киритди. Биз қийин ўйин ўтказдик. Қизил карточкадан кейин ҳам ғалаба учун ҳужумга эътибор қаратдик. Охирги дақиқада қарши ҳужумда дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик.

— «Насаф»дан Кубок ўйинларида ҳам кўп нарса кутгандик. Аламли бўлди. Кубок баҳсларида Абдувоҳид Неъматовни йўқлиги жамоага билинтирдими?

— Дарвозабон кўп вазиятларда бизни қутқармади. Буни сабаб деб билмайлик. Ютқазганда жамоа ютқазади. Ҳужум чизиғимиз гол урганида балки вазият бошқачароқ бўларди. Шунинг учун жамоа сифатида кейинги босқичга чиқа олмадик. Кубок ўйинларида йигитларимда катта иштиёқ сезмадим ва кўрмадим. Буни ўтган ўйинда ҳам, уйдаги ўйинда ҳам билгандик. Албатта, йўқотишлар кўзга ташланди. Бу нарса биз учун яхши бўлмади. Барибир майдонга чиқиб ўз савиямизни кўрсатишимиз керак эди.

— «Насаф» Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби ҳисобланади. Лекин жамоангиз гуруҳда қолиб кетди. Буни қандай изоҳлайсиз?

— Албатта, бу яхши натижа эмас, кўнгилдагидек эмас. Олдин ҳам айтгандим, ҳар бир ўйинларда, олдимиздаги мусобақаларда максимал ҳаракат қиламиз. Лекин шунақа бўлдики, биз гуруҳда қолиб кетдик.

— Насаф» март ойида «Андижон» билан чемпионат доирасида ҳам тўқнашганди. Иккала учрашувни солиштирганда қандай фарқларини кўрдингиз?

— Кўп фарқни сезмадим. «Андижон» жамоаси тартибли ўйнаб, катта иштиёқ эвазига жамоавий ўйинни яхши йўлга қўйяпти. Шуни ҳам таъкидлаб ўтишим керакки, ўз стадионидаги мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бу жамоа учун катта куч. Буни улар амалда ҳам кўрсатишяпти. Мухлислар жамоасига катта куч беришяпти.

«Андижон» матбуот хизмати.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 22:44, 28.04.2024.
Ўқилди: 2565 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.