Кириш Регистрация

Санжар Ризаев: «Тошкентга 3 очко билан қайтмоқчимиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча БААга етиб борди. ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев маҳаллий «Emirates Today» газетасига интервью бериб, бўлажак ўйин ҳақида ўзининг фикрларини билдириб ўтди.

Ризаевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Умар Абдулраҳмоннинг ўйинга туша олмаслигига кўп эътибор қаратишаётгани йўқ. БАА қарши ўйин Ўзбекистон учун Ливанга қарши кечадиган ЖЧ-2014 саралаш баҳси учун  тайёргарлик вазифасини бажариб беради.

"Ҳа, албатта, у бизнинг мамлакатда "Осиё Марселоси" сифатида таниқли. У яхши ўйинчи, Осиёда таниқли бўлиш учун фантастик қадам ташлади", дейди ЎФФ матбуот котиби. "Аммо битта ўйинчи миллий терма жамоани кучсиз қилиб қўймайди. Шундоқ ҳам БАА кучли терма жамоа ва Умарнинг ўрнини боса оладиган футболчи топилишига ишонамиз".

Ризаев, шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси ҳар қандай ҳолатда ғалаба қозона олиши мумкинлигини таъкидлаб, ўтган йили асосий таркибнинг 6 нафар футболчисисиз Ўзбекистон Япониядан ғалаба билан қайтганига ишора қилди.

Азиз Ҳайдаров 2 йилдан бери БААнинг "Аш-Шабоб" клубида тўп сурмоқда ва ўзининг танишларига қарши ўйинда ҳаяжонланиши мумкинлиги Санжар инкор қилди. "Ҳайдаров бундай ҳолатга энди дуч келаётгани йўқ. У аввал ҳам турли мусобақаларда бундай ҳолатга тушган. Ҳайдаров профессионал ўйинчи. Биз эса Тошкентга ғалаба қозонган ҳолда қайтмоқчимиз".

Қисқа муддат ичида иккита муҳим ўйин футболчиларнинг хаёлини иккига бўлиб қўймайдими, қабилидаги саволга Санжар Ризаев қуйидагича жавоб берди: "Йўқ, мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам ўйиннинг аҳамиятини яхши ҳис қилиб туришибди. Ливанга қарши ўйин олдидан юқори кайфиятга эга бўлиш учун БААни мағлуб этишимиз лозим. Биз ҳар иккала ўйинда ғалаба қозонишимиз керак".

Санжар Ризаев БАА футболи сўнгги 2 йил ичида ривожланганини таъкидлаш бирга, Ўзбекистон ҳам ишонч билан олдинга интилаётганини ҳам айтиб ўтди.

"Бу БААнинг олтин авлоди бўлиб, ёш футболчилар ва мураббий яхши савияга эга эканини кўрсатди. Улар Лондон-2012 саралашида Ўзбекистонн мағлуб этишди. Хуллас, БААга қарши ўйин Ливан билан ўйин олдидан жиддий синов бўлади. Биз эҳтиёткорлик билан  ўйнашимиз ва ғалабани кўзлашимиз керак", дейди ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев.

Манба: www.emaratalyoum.com
Киритилди: 11:22, 21.03.2013.
Ўқилди: 6795 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5690]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3356]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2959]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2810]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2630]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2517]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2088]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1993]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1897]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1852]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик