"Барселона" сардори Серхи Робертонинг фикрича, жамоа кейинги мавсумда Хави Эрнандес қўл остида муваффақиятга эриша олади.
Клуб яқинда мураббий олдиндан режалаштирганидек, мавсум якунида кетиш ҳақидаги фикрини ўзгартирганини эълон қилди. Испаниялик мутахассис 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган амалдаги шартномасини якунлаши кутилмоқда.
“Афсуски, биз бу мавсумда биронта ҳам соврин ютолмадик. Бироқ кейинги мавсумда Хави қолса, барча совринлар учун кураша оламиз.
Унинг кетмаслик ҳақидаги қарори эълон қилинганидан бери жамоанинг кийиниш хонасида ҳамжиҳатлик ҳукм сурмоқда ва биз яхши ишлаяпмиз. Биз ҳаммамиз унинг қолишини хоҳлагандик", - дея Серхи Робертонинг "Валенсия" устидан қозонилган ғалабадан (4:2) сўнг сўзларини келтиради Barca Universal.