Лондоннинг "Арсенал" клуби ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.
TeamTalk хабарига кўра, Англиянинг топ-клуби ҳуқуқлари Миланнинг "Интер" клубига тегишли бўлган франциялик ҳужумчи Маркус Тюрамга қизиқиш билдирмоқда. Тюрам 2023 йилдан бери Италия гранди сафида ўйнаб келмоқда. Ҳужумчи “Интер”га Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” клубидан ўтган эди.
Италия чемпионатининг жорий мавсумида Маркус 32 та ўйин ўтказиб, 12 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди.