Кириш Регистрация
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен 1-0 Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака 4-1 Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс 7-1 Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури 4-6 Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан 3-1 Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-1 Бурирам Юнайтед
15/09 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Ал-Жазийра
15/09 18:45 Аркадағ 1-0 Ал-Муҳаррақ
15/09 21:00 Ал-Айн 4-0 Ан-Наср (СА)
15/09 22:00 Райо Вальекано 2-1 Эспаньол
15/09 23:00 Алавес 0-1 Валенсия
15/09 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ғарафа
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел - Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия - Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда - Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда - Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн - Ист Бенгал
16/09 23:15 Ар-Райян - Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта - Ас-Сийб

Дзюдо. Бугун IJF президенти билан учрашув бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Вазирликда ИЖФ бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Бош директори, Халқаро киберспорт федерацияси президенти Влад Маринеску билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, федерация бош котиби Азиз Собиров иштирок этди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, уни янги босқичга олиб чиқиш, мураббийлар, ҳакамлар ва терма жамоа спортчилари ўртасида тажриба алмашишга йўналтирилган семинар, ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш каби бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Влад Маринеску футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Осиё чемпионатидаги муваффақиятли иштирок ҳамда ўз тарихида илк бор Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган билан табриклади.

Шунингдек, дзюдочиларимизнинг Гонконг давлатида ўтган Осиё чемпионатидаги иштироки, шунингдек, терма жамоамизнинг 3-5 май кунлари кунлари Тожикистон пойтахти мезбонлик қиладиган Душанбе "Катта Дубулға" турнирига тайёргарлик масалалари ҳам кун тартибида бўлди.

Маълумот учун, IJF тақвимидан Париж-2024 Олимпиадасигача Тожикистон ва Қозоғистондаги "Катта Дубулға" мусобақалари ҳамда БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўтадиган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўрин олган.

Киритилди: 15:05, 30.04.2024.
Ўқилди: 528 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик