"Севилья" Испания чемпионатида стандарт вазиятлардан энг кўп гол урган жамоа.
Ла Лиганинг 33-туридан ўрин олган "Бетис"га қарши ўйинда (1:1) Кике Санчес Флорес шогирдлари чемпионатдаги ўзининг стандартдан 12-голини киритди ва бу кўрсаткич бўйича "Осасуна"ни (11 гол) ортда қолдирди.
Шу тариқа, белгиланган тўплардан киритилган голлар "Севилья"нинг чемпионатда урган умумий голларининг 29 фоизини ташкил қилади (42).
"Севилья" Ла Лигада 13-ўринда бормоқда. Кейинги ўйин 5 май куни ўз майдонида "Гранада"га қарши ўтказилади.