«Барселона» ҳужумчиси Давид Вилья клубдан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ киритди.
«Мен қаторасига тўрт учрашувда асосий таркибда майдонга тушдим ва ўша учрашувларда жамоа муҳим ғалабаларни қўлга критди. Шунинг учун жуда хурсандман. Жамога ёрдам бераётганимга ва мураббийлар ўйинимдан қониқаётганига ўзимни яхши ҳис қолмоқдаман.
Шартномани узайтиришга жароҳат олишимдан олдин қандай бўлса, худди шундай муносабатдаман. Ҳозир фақат мавсумни юқори нотада якунлаш ҳақида ўйлаяпман»,- дейди футболчи.













