Аргентиналик ярим ҳимоячи Эрик Ламела янги клуб қидирмоқда. Todofichajes порталининг хабар беришича, 32 ёшли футболчига ҳозирча аниқ таклифлар йўқ. Аргентиналик футболчи ўтган ёздан бери эркин агент мақомига эга.
Унинг сўнгги иш жойи Испаниянинг "Севилья"си бўлган. Сўнгги Ла Лигада Ламела 12 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва учта сариқ карточка олди.
Эрик фаолиятини давом эттиришнинг мумкин бўлган вариантлари орасида МЛС ва Саудия Арабистони бор. Тажрибали ярим ҳимоячи Аргентинага қайтиши ҳам мумкин.