Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Кападзе: «Финал учун тайёрлаган режамиз бор»

Баҳо:
+ | -

Тимур Кападзе ва Жасурбек Жалолиддинов U23 Осиё кубоги финали олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этишди:

Тимур Кападзе:
— Эртага қизиқарли учрашув кутиб турибди. Бир-бирига муносиб икки жамоанинг ўйинига гувоҳ бўламиз. 2 йил аввалги Осиё кубогида улар каби биз ҳам ёш таркиб билан ҳаракат қилган эдик. Шунингдек, финалга етиб келгани ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма олгани билан Япония жамоасини қутлайман.

Эртага рақибнинг ўйин услуби ҳақида
— Иккала жамоа бир-бирини яхши билади. Уларнинг ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик. Финал учун тайёрлаган режамиз бор ва шунга асосан ўйин кўрсатамиз.

Олимпиада йўлланмаси ўзбек футболи учун қандай аҳамият касб этиши ҳақида
— Биз бу натижадан жуда ҳам хурсандмиз. Зеро, футболимиз тарихида дастлабки Олимпиада йўлланмасига эга чиқдик. Бизгача жамоаларимиз ҳаракат қилишган эди. Лекин қайсидир паллада уларга омад етишмаган. Олимпиада лицензияси кучимизга янада куч қўшмоқда. Эртанги финалда янада яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Легионерларнинг финалда иштирок этолмаслиги ҳақида
— Агар легионерларимиз финалда ҳам иштирок этишганида, бошқача бўлар эди. Лекин биз Қатарга 11 эмас, 23 футболчи билан ташриф буюрганмиз. 3 нафар ўйинчи кетгани билан у қадар катта ўзгариш бўлмайди. Ҳар бир ўйинимиз кўрсатдики, жамоада уларнинг ўрнини тўлдира оладиган йигитлар бор ва улар буни билдиришмайди. Фурсатдан фойдаланиб, мезбонларга ажойиб ташкилотчилик ва меҳмондўстлик учун жамоам номидан миннатдорчилик билдириб қоламан.

Жасурбек Жалолиддинов:
— Олимпия ўйинлари йўлланмаси ва финалга чиққанимиз билан бутун халқимизни табриклайман. Эртанги ўйинга ҳам муносиб тайёргарлик кўриб, яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

2022 йилги Японияга қарши ўйин ҳақида
— Аввалги мусобақадан яхши хотиралар бор. Чиройли ғалаба билан финал йўлланмасини қўлга киритган эдик. Лекин рақибимизга ҳурмат билан ёндашамиз ва эртанги ўйинга тайёргарлик кўришда давом этамиз.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 17:01, 02.05.2024.
Ўқилди: 868 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.