Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Тен Хаг: "Манчестер Юнайтед" – дунёдаги энг катта клублардан бири"

Баҳо:
+ | -

Эрик тен Хаг "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер имкониятлари ҳақида гапирди.

“Бу клубда фақат ажойиб ўйинчилар бўлиши керак, чунки умидлар жуда катта. "Манчестер Юнайтед" дунёдаги энг катта ёки эҳтимол иккинчи ёки учинчи йирик клуб бўлиб, энг катта мухлислар базасига эга, шунинг учун умидлар доимо юқори бўлади.

"Манчестер Юнайтед" ҳақида ҳамманинг ўз фикри бор, лекин бу ерда фақат ажойиб ўйинчилар бўлиши керак. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз керак бўлган барча керакли кўникмаларга эга, жисмоний ва айниқса руҳий жиҳатдан кучли ўйинчилар. Биздан ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш кутилади, шунинг учун сизда шундай ўйинчилар бўлгандагина умидларни оқлай оласиз.

Аммо сўнгги 10 йил ичида ҳар доим ҳам ўзимиз хоҳлаган футболчиларни қўлга кирита олмадик. Шунда биз ўзини кўрсатиб бўлган футболчилар эмас, балки истеъдодлар келаётганини инобатга олишимиз керак", - деди "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи.

Киритилди: 14:36, 03.05.2024.
Ўқилди: 1549 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.