Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Александр Хомяков: «Рақиб ғалабага муносиб эди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 6-тури доирасида ўз майдонида "Сўғдиёна"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган "Андижон" клуби устози Александр Хомяков мағлубият сабаблари ҳақида гапирди.

"Очиғи, ғалабага лойиқ ўйин намойиш этмадик. Умуман ўйнай олмадик. Гол уриш учун вазият ярата олмадик. Рақибни табриклайман, улар бугун ғалабага лойиқ эдилар. Бундай ўйинларда бир гол ўйинни ҳал этиши мумкин. Бу голни бугун рақибимиз урди.

Ҳаводаги курашларни тўлиқ ютқаздик. Рақиб ажойиб тарзда ҳимояланди. Тартибли ўйнаб ғалабани ушлаб қола олди.

Бекмуродов сариқ карточка олгани учун таваккал қилмай алмаштиришга қарор қилдик. Унинг характерини билганимиз учун шундай қилдик. Бундай ўйинларда таваккал қилиб бўлмайди. Майдонда камчилик бўлиб қолишимиз мумкин эди. Шунинг учун захирага олдик. Сабаби шу. Умуман олганда бугунги ўйин учун футболчиларга эътирозим йўқ. Улар бугун борини бериб ўйнадилар. Мағлубият сабабларини таҳлил қиламиз. Бизга балки дарс бўлди дейиш мумкин.

Эсановга ҳали бироз тажриба етишмаяпти. У ҳали ёш ва бундай ёшдаги ўйинчиларда бундай ҳолатлар учраб туради. Бу каби ёшда футболчилардан ҳар бир ўйинда ижобий натижа кутиш бироз нотўғри. Улар ҳали ўсади ва шунда натижа кутиш мумкин. Барқарорлик етишмаяпти.

Бугун афсуски чап қанотда ҳаракат қиладиган футболчи йўқ эди. Аниқроғи, жамоада умуман чапақай футболчи йўқ. Жамоада мавжуд футболчиларга умид қиламиз".

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:46, 04.05.2024.
Ўқилди: 846 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.