"Ливерпул"нинг собиқ футболчиси ва мураббийи Грэм Сунесс 32 ёшли марказий ҳимоячи ва мерсисайдликлар сардори Виржил ван Дейкнинг келажаги ҳақида гапирди.
“Виржил ван Дейкнинг шартномаси тугаш арафасида эканлигидан хавотирдаман. У июль ойида 33 ёшга тўлади.
Агар унинг агенти «Реал» спорт директорига қўнғироқ қилганида, уни сотиб олишган бўларди", - дея Сунесснинг сўзларини келтиради AS.