"Манчестер Сити" марказий ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда тўртта гол урди. Учрашув “шаҳарликлар”нинг 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.
Скандинавиялик футболчи Англия чемпионатининг биринчи бўлимларида ўзининг иккинчи хет-трикини қайд этди. Эрлинг Премьер-лига тарихида бунга эришган учинчи футболчига айланди. Авваллари фақат Энди Коул ва Майкл Оуэн биринчи бўлимларда бирдан ортиқ хет-трик қайд этишган.
Айни дамда Холанд Англия чемпионати тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда. Норвегиялик тўпурар ҳисобида 25 та гол бор.