Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

АПЛ. «Ливерпуль» ўз уйида «Тоттенхэм»ни таслим этди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 36-тури доирасида «Ливерпуль» ўз майдонида «Тоттенхэм»ни қабул қилиб, ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.  

Баҳснинг 16-дақиқасида Муҳаммад Салоҳ ҳисобни очган бўлса, тайм сўнгида Робертсон мерсисайдликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқаси ҳам Клопп жамоаси учун муваффақиятли келди. "Қизиллар" яна 2 та гол уриб, ҳисобни 4:0 кўринишга келтириб қўйишди.

"Шпорлар" эса шундан сўнг бироз уйғонишди ҳамда ўйин охирига қадар рақиб дарвозасига 2 марта йўл топишди. Якуний ҳисоб — 4:2.

"Ливерпуль" бугунги ғалабадан сўнг ўз очколарини 78 тага етказиб, пешқадамлар "Арсенал" ва "Манчестер Сити"н қувишда давом этади. Аммо жамоада чемпионлик учун имконият жуда кам қолди. "Тоттенхэм"да кучли тўртликка кириш имконияти кескин пасайиб кетди.

АПЛ, 36-тур
Ливерпуль – Тоттенхэм 4:2 (2:0, 2:2)
Голлар: 1:0 – 16 Салоҳ, 2:0 – 45 Робертсон, 3:0 – 50 Гакпо, 4:0 – 59 Эллиотт, 4:1 – 72 Ришарлисон, 4:2 – 77 Сон Хёнг Мин.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Куанса, Робертсон (Гомес, 64), Эндо (Байчетич, 65), Мак Аллистер (Гравенберх, 75), Эллиотт (Собослаи, 83), Салоҳ, Диас (Нуньес, 75), Гакпо.
Тоттенхэм – Викарио, Порро, Ромеро, ван де Вен, Эмерсон (Скипп, 61), Бентанкур (Ришарлисон, 61), Биссума, Сарр (Ло Чельсо, 75), Кулусевски (Мэддисон, 61), Сон Хёнг Мин, Жонсон.
Огоҳлантиришлар: Сарр (44), ван де Вен (47), Эмерсон (57), Биссума (63), Александер-Арнолд (90+2).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:42, 05.05.2024.
Ўқилди: 1393 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2717]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2429]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2422]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2335]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2293]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2211]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1873]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1731]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1720]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1537]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик