Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Самвел Бабаян: «Наманганга келган ҳар қандай жамоа ҳимояда ўйнайди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 6-тури доирасида ўз уйида "Локомотив"ни йирик – 4:0 ҳисобида мағлуб этган Навбаҳор клуби бош мураббийи Самвел Бабаян ғалаба, Сайфиевнинг позицияси, Русланбек Жиянов ва олимпия терма жамоаси ҳақидаги саволларга жавоб берди.

"Биринчи тайм қийин кечди. Голгача деярли вазият ярата олмадик. Бунга ўзимиз ва рақиб ҳимояси сабаб. Наманганга келган барча жамоалар бизга қарши фақат ҳимояда ўйнайди. Бугун ҳам шундай бўлди. Рақиб ҳимояда мустаҳкам ўйнаб, тезкор қарши ҳужумларга таянди. Болтабоевнинг голи бизга ғалаба қозонишимиз учун туртки бўлди.

Фаррух Сайфиев универсал футболчи. Ярим ҳимоя чизиғида ўйнаб кўрган. Шунингдек, чап қанотда Иброҳим Йўлдошев билан тандем сифатида синаб кўрмоқчи эдик. Бу ҳақда уни ўзига айтдим. Менимча, ёмон ўйнамади.

Русланбек Жиянов бизнинг асосий ҳужумчиларимиздан бири. Кеча етиб келди ва бугуноқ майдонга тушди. Кеча соғлиғи бўйича бироз муаммолар бор эди. Бироз шамоллаган ва майдонга тушиши аниқ эмас эди. Бугун шифокорларимиз унга рухсат беришди ва унга имкон бердик. Жиянов Навбаҳорнинг асосий ўйинчиси. Чемпионат аввалида бизга ёрдам берди. Осиё чемпионлар лигасида ҳам анча фойдали ўйнади. Бизда ҳам энди олимпиадада қатнашадиган футболчи бор. Бундан фахрланамиз.

Иминжонов ўтган мавсумда биринчи лигада ўйнаган. Анча шижоатли ва келажаги бор ўйинчи. Унга бугун имкон бердик. Ҳали бизга ёрдам беради.

Олимпия терма жамоамизнинг натижаси "Олимпик" лойиҳаси тўғри бўлганини англатади. Бу ёшдаги истеъдодларни бир жамоага йиғиш орқали натижага эришиш мумкинлигини кўрдик. Умуман, ҳозир бизда бундай футболчилар кўп. Бу жуда қувонарли ҳол. Бу авлод келажак учун сармоя. Бу каби ёшлар бизни жаҳон чемпионатига олиб чиқа олади", — деди Бабаян.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:13, 05.05.2024.
Ўқилди: 1251 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.