«Ювентус» ҳимоячиси Леинардо Бонуччи Италия ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин рақиб жамоа ҳужумчиси Халк хақида ўз фикрларини билдирди.
«Халк «Ювентус»га керак бўлган топ-футболчими? Балки. Шуни аниқ айтишим мумкинки, Халк билан бир жамоада ўйнаш унга қарши ўйнашдан кўра яхшироқ»,- дейди футболчи.