"ПСЖ" президенти Носир Ал-Хелайфи "Боруссия Дортмунд"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси ўйини ҳақида гапирди.
"Эртага биз нафақат "ПСЖ"ни, балки бутун Францияни, шунингдек, бутун дунёдаги барча мухлисларимиз номидан ўйнаймиз", - дея ал-Хелайфи сўзларини келтиради BeFootball.
Чемпионлар лигасининг биринчи ярим финал учрашувида “ПСЖ” сафарда “Боруссия”га минимал 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.