Лондоннинг «Арсенал» клуби Каталониянинг «Барселона» клубининг бир йўла уч нафар футболчисига таклиф жўнатишга тайёр турибди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, «канонирлар» Давид Вилья ва Алексис Санчес шунингдек, дарвозабон Виктор Вальдесга таклиф жўнатишга тайёр. Эслатиб ўтамиз, Вальдес жамоа билан шартнома имзоламаслигини маълум қилган. Вилья ва Санчес эса асосий таркибга кира олмагани учун жамоадан кетиш ниятида.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Вилья ва Вальдеснинг каталонияликлар билан тузган шартномаси 2014 йилда ниҳоясига етадиган бўлса, Санчеснинг шартномаси 2016 йилга қадар мўлжалланган.