Кириш Регистрация
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль 2-0 Фулхэм
11/04 21:30 Барселона 4-1 Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта 0-1 Ювентус
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Дўстимнинг узри

Баҳо:
+1 | -

Кеча эрталаб, қадрдон синфдош дўстимиз телефон қилиб, "футболни бизникида бирга кўрайлик, йигитлардан уч-тўрттасини ҳам айтиб қўйдим", - деб қолди. Хушмуомала ва жуда одобли ошнамиз футболга у даражада қизиқмаса ҳам биз билан ўтириб, бир шакаргуфторлик қилишни мақсад қилган экан.

Ишхонадаги юмушларни битириб, футбол бошланадиган пайтда унинг хонадонига кириб бордик. Безатилган чиройли дастурхон атрофида яхши кайфият билан шарҳловчи Мирзаҳаким акани “мана икки жамоа футболчилари майдонга чиқиб келишмоқда” - деган гапларигача чақчақлашиб ўтирдик. Бу ёғи ўзингиз биласиз, йигитлар мадҳиямизни куйлашди. Биринчи бўлимда футболчиларимизни ҳар бир ҳаракатини бир-биримизга мақтаб, Гейнрих ундай ўйнайди, Одил мундай ўйнайди, ёш бўлса ҳам Гадоевни қара, арабларга дарс беряпти, - деб ўзимизникиларни мақтай кетдик. Мезбон дўстимизга Одилни кўрсатамиз деймиз-у, лекин, оператор тушмагурлар ҳеч кўрсатмайди-да (тўп билан муомала қилмаса улар ҳам эътибор бермас экан).

Иккинчи бўлим бошланди. Майдонга рақиблардан Матар дегани тушди. Араблар Аҳмад Ҳалили билан биринчи бўлимда ҳурматимизни қилиб туришган экан. Ўша Матар дегани бизни Анзур бошчилигидаги нозик ҳимоя қўрғонимизни дабдала қилиб ташлади "занғар".

Иккинчи голдан кейин ҳаммамизни кайфиятимиз нолга тушиб қолди-қўйди. Мезбон дўстимиз эса бизни тушкун ҳолатимизни кўриб ҳижолат бўла бошлади. У "ҳали вақт бор гол уришади", - деб бизни тинчлантирарди.

Ўйин бошланишини кутганда тошбақа бўлиб олган вақт биз ютқазишимизни бошлашимиз билан бир тезлашиб кетди. – Араблар коптокка “дам” солдирган бўлса керак нуқул устунга тегиб қайтади - деб қўяди оптимист дўстимиз. - Омад кучлиларга боқади, шижоати йўқ жамоани бекати “ютқазиш” – дейди иккинчиси.

Ҳакам юраккинамизни шувиллатиб ҳуштагини чалди. Ҳаммани фақат ҳўрсинар, кайфият бир аҳволда. Мезбон дўстимиз эса янада кучлироқ хижолатга тушиб қолганди.

Бояқиш, жуда ширинсуҳан, меҳмондўст йигитда, бизни кузатаётиб, "Узр, энди ошналар шундай бўлиб қолди" , - дейди бизга қараб. Яна бирга ўтирамиз. Кейинги сафар насиб қилса албатта ютади.

Айтинг, айтинг термамиз кейинги ўйинда Ливанни ютсин. Ўша яқин дўстимизни яна бир марта узрини эшитиш энди қийин бўлади...

Элмурод ЭРМАТОВ

Манба: burgutlar.com
Киритилди: 10:16, 24.03.2013.
Ўқилди: 6047 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик