Кириш Регистрация

Одил Аҳмедов — Ливан «кушандаси»

Баҳо:
+ | -

Ливан давлатининг номи яҳудийча "Лебанон" сўзидан келиб чиқиб, "оқ тоғлар" деган маънони англатади. Ливан терма жамоасининг лақаби - "қарағайлар" бўлиб, мамлакат байроғидаги қарағай дарахти рамзидан келиб чиққан.

Ливан терма жамоасининг футболдаги энг катта ютуғи сифатида 2000 йили айнан шу мамлакатда бўлиб ўтган Осиё кубоги баҳсларининг гуруҳ босқичида қатнашганини айтишимиз мумкин.

Ўзбекистон терма жамоаси шу кунгача Ливан билан 3 марта куч синашиб, 2 ғалаба ва 1 дурангга эришган. Тўплар нисбати 5-1, бизнинг фойдамизга.

1. 06.02.2008. Байрут. Ливан - Ўзбекистон - 0:1. ЖЧ-2010 саралаш учрашуви
2. 14.06.2008. Тошкент. Ўзбекистон – Ливан – 3:0. ЖЧ-2010 саралаш учрашуви
3. 08.06.2012. Байрут. Ливан – Ўзбекистон – 1:1. ЖЧ-2014 саралаш учрашуви

Ливаннинг бугунги ютуқлари германиялик мураббий Теодор Бюкер номи билан боғлиқ. Айнан унинг бошчлигида Ливан ушбу саралаш босқичида БАА (3:1), Ж.Корея (2:1), Кувайт (1:0) ва Эронни (1:0) мағлуб эта олган. Ливан - жиддий рақиб.

Терма жамоамиз футболчиларидан Жепаров, Нестеров, Ахмедов, В.Денисов, Кападзе, Бикмаев ва Карпенко Ливанга қарши барча 3 ўйинда майдонга тушишган.

Одил Аҳмедовни эса том маънода Ливаннинг "кушандаси" дейишимиз мумкин. У "қарағайлар" дарвозасини 3 марта ишғол эта олган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:54, 24.03.2013.
Ўқилди: 15079 марта.
Фикрлар: 62 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8902]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5874]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4433]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3412]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3297]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2432]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2381]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2351]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2346]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1877]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик