Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жолеон Лескотт терма жамоа сафида ўйнашга доим тайёрлигини айтди.
«Терма жамоага чақиришлари учун доим яхши формада бўлиш керак. Ҳар сафар терма жамоага чақиришларига тайёр бўлиш керак.
Мен биринчи таркибга киритилмадим, лекин Ходжсон мени кейинги ўйинларга албатта чақиришини айтди. Англия терма жамоасида ўйнаш — фаолиятимнинг энг муҳим босқичи.
Шу вақтгача терма жамоада 25та ўйин ўтказдим ва бу жуда яхши натижа»,- дейди футболчи.a