Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Агар Франция термаси ғалаба қозонса...

Баҳо:
+ | -

Франция футбол федерацияси биринчилардан бўлиб, Евро-2024даги иштирок учун мамлакат миллий жамоаси футболчиларига бериладиган бонуслар миқдорини эълон қилди.

Оддий ифода этганда, мукофот пули суммаси тайин, фақат қанчалиги Дидье Дешам жамоасининг Германияда қандай натижа қайд этишига боғлиқ.

Аввало, эслатиш керак, Европа чемпионати-2024га 14 июнь куни старт берилади. Финал ўйини эса 14 июлга белгиланган. Франция футбол федерацияси ваъда қилган мукофот пулига келсак, жамоа Евро-2024да ишлаган бонуснинг 30 фоизи футболчиларга тарқатилади. Демак, Дидье Дешам шогирдлари Германиядаги турнирда қанча узоққа боришса, шунча кўп олишади. УЕФА эса Евро-2024 иштирокчилари натижа ортидан қанча ишлашлари мумкинлигини аллақачон тасдиқлаган:

Гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалаба учун - 1 миллион евро

Гуруҳ босқичидаги ҳар бир дуранг учун - 500 минг евро

1/8 финал учун - 1,5 миллион евро

Чорак финал учун - 2,5 миллион евро

Ярим финал учун - 4 миллион евро

Финал учун - 5 миллион евро

Чемпионлик учун - 8 миллион евро

Умуман, бўлажак турнир ғолиби максимал даражада 28,25 миллион евро ишлаши мумкин қўшимча тўловлар ҳисобига. Демак, Франция миллий жамоаси Евро-2024да максимал бонусга муносиб эканлигини исботласа, футболчиларга 8,47 миллион евро ажратилади. Бунда ҳар бир футболчига қанча тегиши жамоа «заявка»си ҳажмига боғлиқ. Яъни агар Дидье Дешам таркибга 23 нафар футболчи жалб этса, унда ҳар бири 320 минг евродан олади максимал бонус ишланган тақдирда. Бордию, 26 нафар футболчи рўйхатга тушса, индивидуал улуш бироз пасаяди ўз-ўзидан (290 минг евро).

L`Equipe нашрида қайд этилишича, франциялик футболчилар УЕФА тўловидан таш­қари, имидж ҳуқуқи улушига ҳам умид боғлашлари мумкин. Дейлик, жамоа финалга чиқса, ҳар бир футболчи имидж ҳуқуқи ортидан чамаси 150 минг евро олади (ҳар бир ўйин учун 21200 евро). Хуллас, Франция миллий жамоаси Европа чемпиони бўлса, ҳар бир футболчининг даромади умумий миқдорда 470 минг еврога етиши мумкин. Айтганча, Франция термаси билан ЖЧ-2022 финалига чиққан футболчилар айнан 490 минг евродан олишганди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:43, 09.05.2024.
Ўқилди: 1090 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6024]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2960]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2914]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2536]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1954]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1872]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1864]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1702]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1502]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1497]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик