Италия чемпионатида А сериянинг 36-тур учрашувлари бошланди, “Интер” яна “Фрозиноне” дарвозасига жавобсиз бешта гол урди.
Шу тариқа, Милан клуби бир мавсумда 100та гол уришни уддалади - клуб ўйнаган барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда.
Улардан 86 таси А Серияда киритилган - бу клуб тарихидаги иккинчи натижа ҳисобланади. Аммо Симоне Индзаги шогирдлари қолган икки учрашувда бу кўрсаткичга эриша олишмаса керак, чунки бунинг учун яна 15 та гол уриш керак.