Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Баҳс олдидан баҳс

Баҳо:
+ | -

Мундиал, жаҳон чемпионати... Тан олиш керак, бу сўзларнинг салмоғини, моҳиятини биз тўлалигича ҳис қила олмаймиз ҳозирча. Ўзи ЖЧга чиқиш учун нима қилиш керак? Мундиалга олиб борадиган формула борми? Аниқ фикр билдириш қийин, тўғрими? Боиси, футбол жуда кўп факторларга боғлиқ ўйин. Stadion.uz ижодкорлари Олимхўжа Бўронов ва Қаҳрамон Асланов ўртасидаги тортишув ўз-ўзидан, беихтиёр юзага келди. Бу тортишув m.agent дастурида кечди ва уни мухлисларнинг эътиборига ҳавола қилишга қарор қилдик.

Олимхўжа Бўронов: — Тан олиш керак, ЖЧ нархи жуда қиммат ва ҳозирги кунда ўша харажатлар қилинмокда. Бунинг учун футбол ичидаги ва атрофидаги атрофидаги ҳамма система ишламоқда. Барча нарса мундиал учун қилинмоқда.

Қаҳрамон Асланов: — Биз ҳар доим жаҳон чемпионатига чиқиш учун ҳаракат қилганмиз. Сиз бу сафар қандай янгилик кўряпсиз? Қайси жиҳатлар сизда “бу сафар ҳамма система ҳаракат қилмоқда” деб хулоса беришга асос бўляпти?

Олимхўжа Бўронов: — Мухлислар фақат терма жамоанинг ўйинларини кўришади. Унинг ортидаги тайёргарликлар, терма жамоага бўлган муносабатни ҳис қила олишмади. Шунинг учун бу нарсалар кўзга кўринайди. Катар ва Эрондан 6 очко олганимиз, сизни ҳайратлантирди. Бу ғалабалар ўз-ўзидан қўлга киритилмагандир? Мана шу нарсанинг ўзи ҲАРАКАТдан далолатмасми?

Қаҳрамон Асланов: — Бу қўлга киритилган натижа. Сиз мана шу натижа йўлида амалга оширилган ишларга баҳо беринг, чунки шу ҳақида баҳслашяпмиз. Олдингилардан қандай фарқ қилди? Мен кўрмаяпман.

Олимхўжа Бўронов: — Албатта, буни кўра олмаслингиз бор гап. Бу нарса кўпроқ бош мураббий Миржалол Қосимов билан бўлган интервью орти суҳбатларида маълум бўлади. Яна бошқа мисол. Абрамовгача ва Абрамовдан кейинги ҳолат. Абрамов йиғинни, ўртоқлик ўйинларини ўзи ташкил қилиш учун югурарди. Ўз имижи учун. Ҳозир Қосимовни айтгани муҳайё қилиняпти. Муносабат ўзгарган.

Қаҳрамон Асланов: — Айтгани муҳайё қилинаётган бўлса, ҳеч нарса айтмаётган эканда? Миллий терма жамоадаги тизим, йиғинларнинг савияси, спарринг рақибларнинг савиясида мен ҳеч қандай янгилик сезмадим. Ҳали ёздаги ўйинларгача ҳам қониқарли йиғин ташкил қилинмаслиги мумкин.

Олимхўжа Бўронов: — Хитой билан сафарда ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиняпти. Бир-иккита Европа терма жамоалари билан музокара олиб бориляпти. Бу ўйинлар ёздан кейин ташкил қилиниши эҳтимоли юқори.

Қаҳрамон Асланов: — Буни кўп эшитганмиз. Ҳатто бош мураббий ўриндошлик асосида ишлайдиган терма жамоанинг бор қуввати билан ишлаётганига ҳеч қачон қўшила олмасам керак.

Олимхўжа Бўронов: — Ўйлайманки, Қосимовнинг “Бунёдкор”да ҳам ишлаётгани терма жамоада тўла қувват билан ишлашига халал бермайди. Мисол учун, Миржалол “Бунёдкор”дан бўшади ва июнь ойигача бўш юради, дейлик. Қолган 2 ой давомида терма жамоа учун нима фойдали иш қилиши мумкин? Номзодларни кузатиб юрадими? Футболчиларнинг имкониятлар беш қўлдек аён-ку! Ишончим комил, Агар Қосимовнинг “Бунёдкор”дан кетиши МТЖга заррача ёрдам берса, Қосимов уша заҳоти бу ишни қилган бўларди.

Қаҳрамон Асланов: — Нега айнан энди бўшаши шартмас, деяпсиз? Февраль, март-чи?

Олимхўжа Бўронов: — Буни мисол тариқасида гапирдим. Йилнинг 12 ой давомида клубдан озод бўлсин. Бунинг МТЖга фойдаси борми?

Қаҳрамон Асланов: — Агар Қосимовнинг “Бунёдкор”дан бўшаши терма жамоага умуман фойда бермаса, демак унинг терма жамоага фойдаси заррача ҳам эмас эканда? Қайси ривожланган давлатнинг бош мураббийи шунақа ишлаяпти?

Олимхўжа Бўронов: — Сизга тескари савол, ўз услубингизда: ЖЧга 32та терма жамоа чиқади. 170та давлатнинг миллий терма жамоаси бош мураббий бошқа клубда ишламайди. Уларнинг қайси бири ЖЧга чиқяпти?

Қаҳрамон Асланов: — Демак, умуман фарқи йўқми буни?

Олимхўжа Бўронов: — Кўр-кўрона андоза олиш шарт эмас, деб ҳисоблайман.

Қаҳрамон Асланов: — Термадан мақсад фақат жаҳон чемпионатига чиқиш эмас. Терма жамоа бу бир система, давомли система. Мамлакат футболи бир пирамида бўлса, МТЖ бу унинг чўққисидир. Бу ердаги ҳар бир қарор мамлакат футболига бевосита таъсир қилади. Мисол учун, МТЖ бош мурабийи фақат бир жамоадан ўйинчиларга эътибор қаратса, ўз ўзидан бошқа клуб футболчиларида ўйинга бўлган муносабат ўзгаради. Терманинг муваффақияти футболчиларни ривожланган давлатлардаги шартномаларга сабаб бўлади. Хуллас, бундай жойда бош мураббий тўлиқ куч билан, давомли ишлаши шарт. Ҳамма жойда шунақа.

Олимхўжа Бўронов: — Бу фикрга кўп ҳам қўшилмайман. Терма жамоанинг бош мақсади — Мундиал! Агар терма жамоа ЖЧ чиқмаса, бунака системани кимга кераги бор?

Қаҳрамон Асланов: — Оддий мисол, февраль ва март ойларида “Бунёдкор” ОЧЛда қатнашди. Бу давр охирида миллий терма жамоа муҳим ўйин ўтказмоқда. Қосимов клуб билан овора бўлиб қолмадими?

Олимхўжа Бўронов: — Қосимов февраль-март ойида бўш бўлди дейлик. Нима фойдалироқ иш киларди?
Қаҳрамон Асланов: — Миллий терма жамоа ҳақида ўйларди. Рақибларни ўрганарди. Умуман тренер нима иш қилади ўзи?

Олимхўжа Бўронов: — Хуллас, Қосимов ҳар иккала ишни эплашига кўзи етаётган экан, демак, ҳозирча “Бунёдкор”дан кетмаяпти. Миржалол ҳам ўзига ўзи душман эмас. Агар “Бунёдкор” терма жамоага заррача зарари тегишини билса, клубдан кетарди. Ҳозирги Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Бунёдкор”+легионерлардан  ташкил топган экан, Қосимовнинг “Бунёдкор”да ишлаб юриши фойдалироқ ҳаттоки, менимча.

Қаҳрамон Асланов: — Зарари йўқ бўлса, ҳамма шунақа қиларди. Пеп Гвардиола эса Испания терма жамоасини бошқарган бўларди.

Олимхўжа Бўронов: — Сиз терма жамоа "Бунёдкор”+легионерлар" эканини тан оласизми? Демак, ҳозирги ҳолатда терма жамоа футболчиларининг ярми унинг қўлостида ҳар куни шуғулланмоқда.

Қаҳрамон Асланов: — Сабабини биласизми? Чунки Қосимов ўша ерда.

Олимхўжа Бўронов: — Абрамов пайтида “Пахтакор”дан ким бор эди? Андреев? Темур Жураев? Ким яна?

Қаҳрамон Асланов: — Кеча нечта “Бунёдкор” футболчиси майдонга тушди БАА билан ўйинда?

Олимхўжа Бўронов: — Нестеров, Шораҳмедов, Филипосян, Мусаев.

Қаҳрамон Асланов: — Асосий таркибда учтами? Саккизта эмаску?

Олимхўжа Бўронов: — БАА билан ўйинда 7 нафар легионер - Исмоилов, Денисов, Кападзе, Аҳмедов, Жепаров, Гейнрих ҳамда “Насаф”дан Шоҳрух Гадоев ва "Локомотив"дан Санжар Турмунов ўйнашди. Бу БАА билан ўйин. Масалан, Ливан билан ўйинда Ҳасанов, Зотеев, Мусаев тушса (бу тахмин) – асосий таркибдаги “бунёдкорчилар”нинг сони 6 нафарга етади. Шунда “Бунёдкор”ни терма жамоанинг асоси десак бўладими?

Қаҳрамон Асланов: — Йўқ. Санаётган футболчиларингизнинг бирортаси МТЖнинг асосини ташкил қилмайди. Улар шунчаки мурват холос. Агар миллий терма жамоамиз ўйин услубини, асосини ташкил қиладиган ўйинчилар “Бунёдкор”да бўлганида, балки фикрингизга қўшилардим. Ушбу қўшимча кучлар фақат “Бунёдкор”дан танланяптими, демак мураббийда бошқа вақт йўқ. Акс ҳолда, мана шу позицияларда бошқа клублардан кўпроқ номзодга эга бўлардик.

Олимхўжа Бўронов: — Балки, бу ҳам шунчаки эҳтимолий фикр. Аник эмас. Қосимов "Ҳозир экспериментлар вақти эмас", деб ҳисоблаяптими, бошқа мурватлар қидирмаяптими, биз бу қарорни ҳурмат қилишдан бошқа иложимиз йўқ.

Қаҳрамон Асланов: — Тўғри. Лекин бу факт айнан шуни, мураббий “бунёдкор” билан чекланиб қолаётганини исботлаяпти-ку?

Олимхўжа Бўронов: — Мен ҳозирги МТЖ ўйинини кучайтириб юборадиган кашфиёт футболчи топилишига ишонмаяпман. “Бунёдкор”дан бўш бўлганида Қосимовнинг қиладиган иши - бориб легионерларни кузатиш бўлиши мумкин. Легионерларнинг имкониятлари эса кундек равшан.

Қаҳрамон Асланов: — Ҳа, Жепаров нимага қодир, Кападзе нимага қодир, ҳаммамиз биламиз. Лекин уларнинг айни пайтдаги спорт формаси-чи? Қосимов Жепаровга ишонади, фикри хаёлини клуб билан қилиб юраверади. У ерда Жепаров биз кутган аҳволда бўлмаса-чи? Тўғри, терма жамоада кўпчилик ишлайди, бу иш билан бошқалар ҳам шуғуллана олади. Лекин мия асосан бир томондан бошқарилиши керак-ку?

Олимхўжа Бўронов: — Буни “Бунёдкор”да туриб ҳам қила олади.

Қаҳрамон Асланов: — Балки. Лекин, менимча, Қосимовнинг апрель-май ойларидаги бутун фикру хаёли Қатарни ютиш билан боғлиқ бўлиш керак, “Бунёдкор”ни ОЧЛ гуруҳидан чиқариш билан эмас. Рақибларни ўргансин, дискларни кўрсин, футболчиларни кузатсин, назарий вариантларни ишлаб чиқсин, муҳокама қилсин. Ҳозирдан. 

Олимхўжа Бўронов: — Қўшиламан. Аммо ҳаммаси майдонда ҳал булади. Икки ой давомида ўйлаган нарсаси ҳам 5 кунлик йиғинда синаб кўрилади. Бу назарий гап. Икки ой давомида Қатарни ютишни ўйлаш АМАЛда қанақа бўлишини тушунмайман.

Қаҳрамон Асланов: — Албатта, барчаси майдонда ҳал бўлади. Биз ўша майдондаги имкониятларимизни ошириш учун майдон ташқарисидаги ишлар ҳақида гаплашаётгандик-ку! Яъни мен майдон ташқарисида МТЖмиз максимал натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қилиняпти, деб ҳисобламайман. Натижаларимиз максималга яқин бўлаётган эрса-да...

Олимхўжа Бўронов: — Майдон ташқарисидаги ишлар фақат Қосимов билан боғлиқ эмас. Бу анча кенг жараённи ўз ичига олади. Мен ҳам ўз фикримда қоламан, ҳозирча Қосимовнинг “Бунёдкор”да ҳам ишлаши терма жамоа учун фойдадан холи эмас (ҳар ҳолда зарар эмас), Миржалол клубда ҳам ишлашни давом эттиришига қарши эмасман. Таъкидлайман, бу ҳозирча! Масалан, май ойи ўрталаригача у “Бунёдкор”дан ишлашда давом этади ва шундан сўнг 18 инюгача МТЖга “командировка” қилинади. ЖЧга чиқиб олганимиздан кейин эса у бор эътиборини Ўзбекистон миллий терма жамоасига қаратишига ишонаман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:18, 24.03.2013.
Ўқилди: 9298 марта.
Фикрлар: 48 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.