Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Стадионга ташриф буюрувчи мухлислар диққатига!

Баҳо:
+3 | -

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон футбол мухлислари клуби томонидан Ўзбекистон ва Ливан учрашувига ўзгача тайёргарлик олиб борилмоқда. Кеча, 24 март куни мухлислар клуби аъзолари ҳамда кўнгиллилар (волонтёрлар) ёрдамида "БУНЁДКОР" стадиони ўриндиқларига 54.000дона турли ранглардаги байроқчалар ўрнатилиб чиқилди. Бугун эса қолган 6000 дона байроқча ҳам ўрнатилади.

Ҳа, ушбу ўйинга мухлислар орасида қизиқиш ҳар доимгидан-да баланд. Боиси, ушбу учрашувдаги ғалаба бизни Жаҳон чемпионатига яна бир қадамга яқинлаштиради. Шунингдек, янги стадиондаги илк ўйин ҳам мухлисларнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда, десак адашмаган бўламиз.

Азизлар, барчамиз биламиз БИР ТАНУ БИР ЖОН БЎЛАДИГАН вақт келди! ЧИПТАлар муаммосини бир томонга қўяйлик, чунки чипталар муаммосида футболчиларнинг айби йўқ, чипталар муаммосида мухлислар клубининг ҳам айби йўқ.

Эртанги ўйинга чипта қўлга киритиш бахтига муяссар бўлган азиз ватандошлар! Қуйидаги илтимосимизни яна бир марта ўқишингизни ва стадионга кирганингиздан сўнг уларга амал қилишиингизни сўраймиз.

Аввало, стадионга ташриф буюрганингиздан сўнг ўз ўрнингизни топиб олишингизда 200 нафар кўнгилли волонтёрлар сизга яқиндан кўмаклашишади.

1. Стадионга ташриф буюрганингизда чиптангизда белгиланган жойга ўтиринг. Сизнинг жойингизга бошқа одам ўтириб олган бўлса, ундан туришини ҳамда байроқчаларни жойида қолдиришини талаб килинг.

2. Ўриндиқлардаги байроқчаларни ўрнини асло алмаштирманг ва бошқа ўриндиқлардаги байроқчаларни олманг!

3. Стадион суҳандони Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларининг исмини айтганда барчамиз биргаликда Ўзбекистон байроқчасини кўтариб туширган ҳолда баланд овозда ўша футболчининг ФАМИЛИЯсини баланд овозда айтамиз.

4. Стадион суҳандони Ўзбекистон миллий мадҳиясини эълон қилганида барчамиз рангли байроқчаларни баланд кўтарган ҳолда мадҳия мусиқаси бошланишини кутамиз ва БИР ОВОЗДА МАДҲИЯНИ КУЙЛАЙМИЗ.

5. Байроқчаларнинг қай бирини қайси вақтда кўтаришни сизларга волонтёрлар айтиб туришади.

6. Стадионни тарк этаётганингизда БАЙРОҚЧАЛАРНИ чиқиш йўлакчаси олдидаги ҚУТИЛАРГА ташлаб кетишни унутманг. Ушбу байроқчалар мухлислар клуби мулки ҳисобланади ва келгуси ўйинларда ҳам улардан фойдаланилади.

Ватанимиз жамоасини бир тану бир жон бўлиб қўллаб-қувватлайлик!

PS: Илтимос, Ўзбекистон-Ливан ўйинида стадионга тушадиган барча танишларингизни йўриқнома билан таништириб ўтсангиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:07, 25.03.2013.
Ўқилди: 10616 марта.
Фикрлар: 48 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.