"Ан-Наср" ва Португалия терма жамоаси юлдузи Криштиану Роналду стрессни енгиш ва яхши ухлашда ёрдам берадиган сирлардан бирини очиб берди.
"Бир муҳим нарса бор: мен соат кечги соат 10-11 дан кейин гапирмайман. Мен телефонда гаплашмайман. Кечқурун гапиришни ёқтирмайман. Шунинг учун менга соат 10 дан кейин қўнғироқ қилманг!", - дейди Роналду.
Криштиану Роналду 39 ёшда ва унинг "Ан-Наср" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. Келгуси ёзда Роналду Португалия терма жамоаси сафида Европа чемпионатида иштирок этади.