"Тоттенхэм" ҳужумчиси Ришарлисон жароҳат олди, шу боис у Бразилия терма жамоасининг Америка Кубоги-2024 мусобақаси учун қайдномасига киритилмади.
“Ришарлисон Америка кубогига тайёр эмас эди. Тушундимки, унинг тикланиши учун камида уч-тўрт ҳафта керак бўлади”, деди Постекоглу.
“Тоттенхэм” 14 май, сешанба куни АПЛ доирасидаги навбатдаги ўйинни ўз майдонида “Манчестер Сити”га қарши ўтказади.