Мюнхенликлар Бундеслиганинг 33-туридан ўрин олган баҳсда ғалаба қозонишди.
Бу Тухелнинг кетиш олдидан "Аллианц Арена"даги сўнгги ўйини бўлди.
“Мен футболни яхши кўраман, бу менинг ҳаётимнинг муҳим қисми. Бундай даражадаги мураббий сифатида фаолият юритиш мен учун катта шараф.
Мен бу ерга имкон қадар кўпроқ соврин ютиш учун келганман, аммо буни уддалай олмадик. Февралгача “Байер”дан атиги икки очкога ортда қолгандик.
Биз яхши ўйнамасдан ва жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келмай туриб ҳам бундай натижаларга эришдик.
Леверкузен, Рим ва Бохумда мағлуб бўлган ўша икки ҳафта бизга жуда қимматга тушди", - дея Тухелдан иқтибос келтиради Bayern & Germany.