Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Вадим Абрамов: «Тушунарсиз гол ўтказиб юбордик»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлида ўйинимиз чиқмади. Учрашув олдидан қилган режаларимиз амалга ошмади. Иккинчи таймда эса катта устунликка эришдик. Тушунарсиз гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг бор диққатимизни ҳисобни тенглаштиришга қаратдик. Афсуски, ғалаба учун вақт камлик қилди.

Танаффусда захирага олинган футболчилар биз улардан кутган ўйинни кўрсата олишмади. Қолаверса, баҳснинг бориши ҳам ўзгариш қилишни талаб қилди. Захирадан майдонга тушганлар эса ўйинни кучайтиришди. Умуман олганда, бундай ҳолатлар бўлиб туради.

Ратиньо "Сурхонга" қарши баҳсда иштирок этишига умид қилган эдик. У машғулотларга қўшилди, аммо ўзини ёмон ҳис қилди. Ҳозир нимадир дея олмайман. Афсуски, биз кубокдан ҳам чиқиб кетдик, футболчимиздан ҳам айрилдик.

Ўйинимиз яхши бўлса, натижа ҳам узоқ куттирмаслиги лозим. Ўзимиз ҳам бундай вазиятга тушиб қолишимизни кутмаган эдик. Дарвозабонимиз кераксиз жойда хато қилди. Бу руҳий ҳолат билан боғлиқми, билмадим. Аммо вазиятни ўнглашга интиламиз", — деди Абрамов.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:43, 13.05.2024.
Ўқилди: 728 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [3335]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [3176]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [3170]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [3163]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [2761]

«Арсенал» Винисиус учун тўлай оладиган маош миқдори маълум бўлди [2171]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [2135]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [2105]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [2044]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси клуб учун ҳужумчи топди: «У 35 тадан ортиқ гол уриши мумкин эди» [2007]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик