Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Миржалол Қосимов: «Ғалаба учун керак бўлса тиш билан курашамиз»

Баҳо:
+5 | -

Эртага Ўзбекистон ва Ливан терма жамоаси Мундиал йўлланмаси учун курашда Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида баҳс олиб боришади. Бугун эса жамоалар бош мураббийлари ва бир нафар футболчилар иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди. Унинг биринчи қисмида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди. У ўзи билан жамоа сардори Сервер Жепаровни олиб келди.

Миржалол Қосимов:
— Ўтган байрам билан барчани табриклайман. Эртанги ўйинда бизга фақат ғалаба керак. Ғалаба, ғалаба, ғалаба. Ўйинчиларга ҳам, мухлисларга ҳам. Эртага фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз, ортга йўл йўқ. Йигитлар ўйинга руҳан тайёр. Майдонга чиққан ҳар бир ўйинчи ғалаба учун жонини ҳам аямайди, деб ўйлайман. Ўлсанг ҳам ғалабага тайёр бўлди. Авваламбор, мухлислар биздан ғалаба кутишади.

Сервер Жепаров:
— Мухлисларга ғалаба тақдим этамиз деб ўйлайман. Мухлисларга мурожаатим, ўйинга келинг ва ўз ўйинимиз билан ғалабага муносиб эканлигимизни исботлаймиз.

— Ливан билан ўйинга алоҳида тайёргарлик кўриляптими ёки жамоа ўзининг одатдаги ўйинини намойиш қиладими?
— Қаерга бораётганингизни билмасдан йўлга чиқиб бўлмайди. Рақибни, унинг устун ва камчиликларини ўргандик. Ливаннинг сўнгги ўйинини ва Эронга қарши ўйинларини кузатдик.

— Эртага об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Майдоннинг ҳозирги ҳолатига футболчилар тайёрми?
— Биз барчасига тайёрмиз. Ҳар иккала жамоа бир хил шароитда тўп суради. ФУтболчилар ўйинга руҳан тайёр бўлиб чиққанидан кейин уларнинг кўзига бу нарса кўринмаслиги керак.

— Анзур Исмоиловнинг ўйинларини қандай баҳолайсиз. У БАА билан ўйинда хатоларга кўл қўйди, назаримизда
— Анзур Абу-Дабида ёмон ҳаракат қилмади. Жарима тўпидан урилган голни назарда тутаётган бўлсангиз, бу фақат Анзурнинг хатоси эмас, бу хато бутун жамоаники. Барча хатоларимизни БААда қолдирдик деб ўйлайман, бу ерда хато қилишимиз керак эмас.

— Сервер, янги стадион ҳақида нима дея оласиз?
С.Жепаров: — Майдон текис, аммо қумли экан. Бундай майдонда тезкор ўйин бўлмаслиги мумкин. Лекин стадион барча талабларга жавоб беради.

— БАА билан ўйиндаги мағлубият жамоага қандай таъсир қилади?
— Албатта, БААни мағлуб этиб, яхши кайфиятда ўйинга чиқмоқчийдик. Лекин режамиз амалга ошмади. Йигитлар билан суҳбатда БАА билан ўйинни унутиб, Ливанга қарши ўйинга тайёргарлик кўришни таъкидладим. БАА билан ўйинимизни ҳам таҳлил қилиб чиқдик. Ғалаба бўлганида яхши эди, аммо мағлубият эртанги ўйинга таъсир қилиши керакмас.

— Сервер, БАА билан ўйиндаги мағлубиятдан кейинги йигитларнинг руҳияти қандай?
— БАА билан яхши ўйин кўрсатдик. Дуранг ўйнашимиз ҳам мумкин эди. Футболда бунақаси бўлиб туради. Мағлубиятни кўп ўйлаб, йигитлар ўзларини қийин аҳволга тушириб қўйишлари керакмас. Барчамиз ўйинга яхши кайфият билан ёндашиш кераклигини ҳис қилиб турибмиз. Барчамиз БАА билан ўйиндаги хатоларни тушуниб етдик ва тўғри хулоса чиқардик, деб ўйлайман.

— Камолиддин Мурзоев ва Фарҳод Тожиевни терма жамоа йиғинига жалб қилишдан асосий мақсад нима? Ҳужумчиларда жароҳат борми?
— Бу йигитларни олдиндан таклиф қилиш ниятим бор эди. Шунинг учун БААдан қайтганимиздан кейин уларни сафимизга қўшиб олдик. Эртанги ўйин биз учун муҳим. Шунинг учун Фарҳод Тожиев ва Камолиддин Мурзоевларни таклиф қилдим.

— БАА билан ўйиндан кейин Одил Аҳмедов ўйинига нисбатан танқидлар янгради. У "Анжи"да турли позицияларда ўйнамоқда: гоҳ ўнгда, гоҳ ҳужумортида. Балки уни эртага ҳужумортида ўйнатиш керакдир?
— Албатта, Одил бундан ҳам яхши ўйнай олади. Биринчидан, бу ўйиндан олдин ўртоқлик ўйини ўтказмагандик. Одил ҳақиқатан ҳам ўз позицияларини ўзгартириб ўйнамоқда. Бунинг ҳам таъсири бор. Тўлақонли йиғин ва ўртоқлик ўйинини ўтказмай туриб, расмий ўйинларга  тез киришиб кетиши қийин. БАА билан ўйин янада яхшироқ ўйин кўрсатишимизга ёрдам беради, эртанги ўйин учун фойдаси тегади деб ўйлайман. Шунингдек, Одилнинг эртанги ўйинда фойдаси кўпроқ тегишига ишонаман.

— Терма жамоалар маркази чипта сотиш билан шуғулланмасдан, терма жамоага шароит яратиб бериш билан шуғуллангани яхши эмасмиди?
— Режамизга кўра, Тошкентда 13 мартда Тошкентда йиғин ўтказиб, 17-18 март кунлари БАА билан ўйиндан олдин ўртоқлик ўйинини ўтказишимиз керак эди. Аммо легионерларнинг ўйинлари борлиги учун бу режамиз амалга ошмади. Мен "Анжи" мураббийлари билан суҳбатда Одилни эртароқ қўйиб юборишларини сўрагандим. Аммо улар регламент бўйича қўйиб юборишди.

— Терма жамоа жамоамий ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйинда қийналмоқда. Бунга қарши захира режангиз борми?
— Бор, аммо ҳозир айтмайман.

— Кўпгина терма жамоаларда футболчиларни нафақат жисмоний, тактик томонлама, балки руҳий тайёргарлигига катта аҳамият қаратишади. Сиз бунга аҳамият беряпсизми?
— Албатта, футболчиларни анчадан бери руҳий тайёргарлик кўриб келяпмиз. Биз ҳали ҳеч нарсага эришмаганмиз. Ҳа, ўйин олдидан бундай ажиотаж юзага келишига авваламбор футболчиларнинг ўзлари сабабчи. Улар маълум натижаларга эришишди. Аммо биз ҳали ҳеч нарса ютганимиз йўқ. Ҳали иштонимиз йиртиқ, қорнимиз оч. Йигитлар буни тўғри тушуниб туришибди. Қолаверса, 60-70 фоиз футболчилар келаси ЖЧ саралашида қатнашмайди. Келаси сафар уларда бунақа имконият бўлмайди. Бундай имкониятни қўлдан чиқариб юбормаслик учун керак бўлса қўл билан, керак бўлса тиш билан ғалабани қўлга киритиш лозим.

— Ливан билан аввалги ўйин билан эртанги ўйин борасида фарқни кўряпсизми?
— Аввалги Ливан билан, ҳозирги ЛИваннинг фарқи катта. Ҳозир ЛИван интизомли ўйин кўрсатмоқда. Эронда 0:5 ютқазганига тасодиф. Ютқазаётганида ҳам ўз тактикасини ўзгартирмасдан, қарши ҳужумда ўйнамоқда. Таиланд билан ўйинда ҳам ўз уйида ўйнаётганига қарамай, қарши ҳужумда ўйнади. Бу тактика ўша ўйинда уларга фойда берди. Уйда ўйнаётганимиз бизга далда бўлиши керак. Мухлисларимиз қўллаб-қувватлаши остида керакли натижага эришамиз деган умиддаман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:38, 25.03.2013.
Ўқилди: 10999 марта.
Фикрлар: 83 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.