Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Теодор Бюкер: «Ўзбекистоннинг БАА билан ўйиндаги мағлубияти, унинг фойдасига ишлайди»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ливан бош мураббийи Теодор Бюкер  ва жамоа сардори Юсуф Муҳаммадлар иштирок этишди. Дастлаб иккала иштирокчи ҳам ўйин борасида фикрларини билдириб ўтди.

Теодор Бюкер : — Бу учрашувда Ливан терма жамоаси Бугунги ўйинга фақат ғалаба учун ташриф буюрдик. Умуман бизнинг мақсадимиз ҳам ижобий. Лекин бунга эришиш учун қийин бўлади. Сабаби жамоалар орасидаги фарқ катта. Буни жисмоний тайёргарликда ҳам, турнир жадвалида ҳам кўриниб турибди. Рақибнинг кучлилига тан олган ҳолда бор кучимизни сарфлашга ҳаракат қиламиз.

Юсуф Муҳаммад: — Таиландга қарши кечган учрашувдан кейин жамоанинг кайфити жуда юқори бўлди. Ўйин ҳам анча осон кечганини айтиб ўтишим жоиз. Бу бизга қўшимча куч бағишлади. Эртага мана шу руҳни ушлаб қолган ҳолда бор кучимизни сарфлашга ҳаракат қиламиз.

—  Ҳозирги савиядаги жаоа билан Ўзбекистон терма жамоасини мағлуб этиш учун тайёр жамоага эгаман деб ҳисоблайсизми?
— Ўзбекистон жуда кучли терма жамоа. Бу жамоа билан ўйинлар биз каби терма жамоалар учун қийинчилик туғдирган. Биз руҳан ва жисмонан тайёргарликни юқори нуқтасидамиз. Аммо Ўзбекистондек жамоага қарши ўйинларда фақатгина бунинг ўзи кифоя қилмайди. Эшитган бўлсангиз, бизда келишилган ўйинлар билан боғлиқ можаролар ёнимда ўтирган ҳақгуй футболчиларни ҳам шубҳага солиб қўйди. Умид қиламанки, бу эртага бизга ҳалақит қилмайди.

— Ўша келишилган учрашувлар сабаб бир қатор футболчилар четлатилганди. Буни изоҳлаган мураббий жаҳон чемпионатидан қуруқ қолиб кетишимиз мумкин деган фикрни айтиб ўтганди. Бу фикрни тасдиқлайсизми?
— Ҳа, бу факт. Мен айнан шу фикрни айтиб ўтгандим. Ливан ҳозирги кунда унчалик кучли клубларда тўп сурмайдиган, меҳнаткаш ва энг муҳими ростгўй футболчилар йиғилган. Ана шулар билан шу даражага чиқишимизнинг ўзи катта гап. Муаммо сабаб бир қатор футболчилар четлатилди, вақтинчалик дисквалификация қилинди. Лекин уларни сафга қайтаришим орқали ишни бутунлай нолдан бошлашимга тўғри келади. Ҳозирда олдимда турган масалалардан бири ҳам жамоадаги шу муаммоларга қарши курашиш. Терма жамоага буни хиён қилмаслигини таъминлашдир.

— Ливан терма жамоаси сардори Рода Антарнинг терма жамоадаги фаолиятини тугатиши сюрприз бўлди...
— Биз бу борада футболчи билан кўп гаплашдик. Унинг ўзи ҳам терма жамоадаги фаолиятини якунлаш пайида юрганини таъкидлаганди. Унинг қачон кетиши масала бўлиб қолганди. Айнан шу кунларга келиб у терма жамоадан кетишга қарор қилди.

— Нега айнан Ўзбекистон терма жамоасига қарши учрашувдан олдин шу ишни амалга оширди?
— Унинг қачон кетишини гапирманг. У кетишни хоҳлаган пайтида кетди. Буни қандайдир ўйинга боғлаш керак эмас. У кетишни бугун хоҳлади ва кетди ҳам.

— Таиланд устидан қозонилган ғалаба жамоа кайфиятини кўтаргани ҳақида гапирдингиз. Ўзбекистоннинг БААдан мағлубиятини қандай қабул қилдингиз?
— Ўйин билан ўйинни умуман солиштириб бўлмайди. Бугунги ўйин эртасига ўхшамаслиги мумкин. Шунингдек, БАА терма жамоаси ҳам кучсиз эмас. Уларда футбол, миллий чемпионат ҳам ривожланган. Жумладан терма жамоа ҳам ўсишга эришган. Ўзбекистонни мағлубиятга учратиш шу борада катта ҳайратга сабаб бўлмаслиги керак. Шунингдек, бу мағлубият бизнинг фойдамизга эмас кўпроқ Ўзбекистон терма жамоаси фойдасига хизмат қилиши мумкин. Сабаби уларда ортиқча мотивация бўлиши, кўпроқ иштиёқ ва кўпроқ хоҳиш билан ўйнаши табиий.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:13, 25.03.2013.
Ўқилди: 7364 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.