Кириш Регистрация

29 ёшли британиялик боксчи ўзининг дебют жангидан сўнг вафот этди

Баҳо:
+ | -

29 ёшли британиялик боксчи Шериф Лавал ўзининг дебют жангида рақибидан зарба ўтказиб юбориб, вафот этди.

12 май куни Лондонда ўтказилган турнирда Лавал португалиялик Малам Варелага қарши рингга кўтарилган. Вареланинг зарбасидан сўнг боксчи ҳушидан кетган. Шифокорлар 10-15 дақиқа Лавалга ёрдам беришга уринган, бироқ уни қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган.

BoxingScene манбасининг хабар беришича, жанг учинчи раундгача тенг курашлар остида давом этган, раунд тугашига бир неча сония қолганда Шериф рақибидан зарбани ўтказиб юборган. Тўртинчи раунд бошида эса боксчининг аҳволи яхшидек кўринган, лекин яна бир зарбадан сўнг рингга йиқилган.

Британия бокс назорати кенгаши спортчининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Маълумот учун, Лавал бокс билан 2018 йилдан бери шуғулланиб келган. Унинг рақиби португалиялик Малам Валера эса аллақачон 6 та профессионал жанг ўтказишга улгурган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:55, 14.05.2024.
Ўқилди: 1068 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4970]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик