Англия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда “Манчестер Сити” Лондонда “Тоттенхэм”ни мағлуб этди. Испаниялик ярим ҳимоячи Родрининг фикрича, жамоанинг кейинги муваффақиятига характер сабаб бўлди.
"Бугун характер бор эди. Ўйин энг зўр бўлмаганини тушунамиз, аммо алмаштиришлар ўз ишини қилди. Ортега ақл бовар қилмас эди ва бизда дунёнинг энг яхши дарвозабони бор. Аммо кураш ҳали тугамади, олдинда бир тур бор", дея Родрининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BBC Sport.
Якшанба куни Англия чемпионатида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. “Манчестер Сити” эса “Вест Хэм” билан ўйнайди.