Римнинг "Рома" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Пауло Дибала фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.
Инсайдер Руди Галеттининг "X" ижтимоий тармоғида хабар беришича, "Аш-Шабоб" 30 ёшли аргентиналик футболчи билан алоқа ўрнатган. Дибала учун устувор мақсад римликлар билан шартномасини узайтириш бўлса ҳам у четдан келган яхши таклифларни ҳам кўриб чиқади.
"Transfermarkt" портали томонидан 25 миллион еврога баҳоланаётган аргентиналикнинг "бўрилар" билан шартномаси 2025 йилда якунланади.