Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Туркча услуб: Юбилейга аталган совғалар

Баҳо:
+ | -

Якунига яқинлашаётган жорий мавсумда турк футболи бир қатор воқеалар, ҳакамлик можаролари, «Супер Кубок» лойиҳасига қарши саботаж ва «Галатасарой», «Фенербахче» билан қолган жамоалар ўртасида юзага келган турнир жадвалидаги улкан тафовутга гувоҳ бўлди.

Бироқ бизда маҳаллий футбол клубларининг Туркия Республикасининг 100 йиллик юбилейини муносиб нишонлаш учун махсус либослар тайёрлашгани кучли таассурот қолдирди. Ҳикоямиз ўтган йил октябрида бўлиб ўтган миллий байрамда иштирок этган жамоалар ҳақида.

Аввало, Туркия клубларининг кўпчилигига мавсум давом этаётган паллада спорт формалари дизайнини ўзгартириш маъқул келмаганини таъкидлаш жоиз. 4та дивизиондаги 138та клубдан атиги 15таси тарихий санани муносиб нишонлашга қарор қилди. Ҳикояни Истанбул грандларидан бошлаймиз.

«ГАЛАТАСАРОЙ»

Жорий мавсум пешқадами ўзининг уй либосларидаги иккита вертикал кенг полосани кўпгина ингичка ҳошияларга ўзгартирди. Бундан кўзланган мақсад - турк футболидаги илк қадамини шу йўл-йўл футболкада ташлаган жамоанинг шонли тарихга бўлган ҳурмати.

«ФЕНЕРБАХЧЕ»

Етакчининг асосий таъқибчиси янада нафисроқ ўзгаришларни амалга оширди. Республика асосчиси бўлмиш Мустафо Камол Отатуркнинг сиймоси олд томонда клубнинг сариқ ва тўқ зангор ранг­ларига уйғунлашиб кетган, футболканинг орқа томонида эса дастлабки республика ҳукумати вакилларининг суратлари жой олганди.

«БЕШИКТОШ»

Бу номдор жамоа дизайнерлари аввалига хатога йўл қўйишди, лекин қисқа вақт ичида ўзларини ўнглаб олишди. Байрамнинг илк кунларида клуб томонидан тақдим этилган эксклюзив кўпчилик мухлисларни ранжитиб қўйди. Бу футболка мавсум учун тайёрланган 3-комплект либосидан фарқ қилмасди. Боз устига, ундаги Туркия герби катталаштирилган ва клуб рамзини ёпиб қўйганди.

Ўз норозиликлари билан мухлислар гўё «Галатасарой» ва «Фенербахче» вакиллари яхши ишлашгани, «Бешиктош» функционерлари эса тарихий байрамга дурустроқ эътибор бермаганликларига шама қилгандек эдилар. Таажжубки, жамоанинг масъул вакиллари эътирозларни жавобсиз қолдирмадилар: «тушундик, қабул қилдик, тан оламиз, тўғрилаймиз». Ва чиндан ҳам, ваъдани бажаришди - байрамга муносиб совға тайёрланди!

Янги футболка - ҳар қандай коллекционер учун ноёб топилма. Футболканинг олд тарафида боғичли ёқа, 100 йиллик юбилей эмблемаси, Отатурк сиймоси энг ғайритабиийи, клубнинг 120 йиллик тарихидаги 3 хил рамзлари.

Либоснинг орқа тарафидаги рамкада унинг асосчилари номма-ном қайд этилган. Касбдошларимиздан бири қўлга киритиш жуда қийин бўлган ана шу футболка соҳиби бўлган.

Кичикроқ клублар ҳам уриниб кўришди

Бошқа жамоалардан фарқ­ли равишда, «Анкарагюжю» клуби ўйин арафасида кийиладиган ва ўзи бирор марта ҳам фойдаланмаган либосни махсус дизайндаги футболка сифатида тақдим этди. Лекин шунга қарамасдан, либос ўта хушбичим ва замонавий эди!

«Антальяспор» мутахассислари ҳам дизайн бобида ўзига хос услубни қўлладилар. Уларнинг вариантларида Отатурк сиймоси унинг замонавий турк салтанати ҳақидаги цитаталари фонида акс эттирилган.

Туркия байроғидаги қизил ҳамда оқ ранглар билан уй­ғунлашган зарҳал эмблема сўнгги 113 йил ичидаги чинакам санъат дурдонаси даражасига кўтарилганди. Мазкур ижодий ёндашув 2011|12 йиллар мавсумида «Реал», 2012|13 йиллар мавсумида эса «Суонси» жамоалари шунга ўхшаш башанг либосларда тўп суришганини эслатди.

Биринчи дивизион ташқарисида қандай ўзгаришлар?

Суперлигадан бошқа барча лигалардаги жамоалар ўз мухлисларини янги футболкалар билан хурсанд қила олмадилар. Бунга бюджетдаги чеклов имкон бермаган бўлиши мумкин. Лекин айрим клублар, жумладан, 2-дивизиондаги «Генчлербирлиги» клуби бундан мустаснолар.

Бу жамоа ижодкорлари Отатурк портретини тасвирлашда одатий услубдан воз кечиб, графика санъатидан фойдаланишни афзал кўришди: республика раҳбари от минган ҳолда постаментдан жой олганди.

4-дивизион клуби  барчани лол  қолдирди

Ниҳоят, навбат ҳикоямизнинг бош қаҳрамонига келди - 4-дивизионда тўп сурадиган «Каршияка» жамоаси яққол фаворит сифатида эътироф этилди. Бу жамоа ўз майдонида киядиган либослар билан чекланиб қолмай, сафар учрашувларга мўлжалланган футболкаларни ҳам янгилади. Улар бир,бирига умуман, ўхшамайди. Уй футболкаларида Отатурк сурати ва унинг раҳбарлигидаги мамлакатнинг муваффақиятлари, сафар либосларида эса цитаталари ўрин олган. Табиийки, уларнинг барчаси қисқа вақт ичида мухлислар мулкига айланди.

Катта клубларнинг бепарво ва  дангасаликлари

«Трабзонспор» ва Суперлиганинг бошқа айрим жамоалари (масалан, «Адана Демирспор» ва «Қосимпошо») юбилейда иштирок этишни истамадилар: махсус дизайндаги либослар тугул, ҳатто мавжуд футболкаларга зиғирдаккина 100 йиллик юбилей нишонини жойлашмади. Ваҳоланки, ижтимоий тармоқлар мухлислар томонидан яратилган қизиқарли ғояларга тўлиб кетганди.

Қолаверса, элитадан 3 поғона пастдаги лигада ўйнайдиган «Каршияка» уддалаган ишни турк футболининг етакчи квартетидаги жамоа қила олмаганини фақат дангасалик билан изоҳлаш мумкин.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:36, 15.05.2024.
Ўқилди: 570 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.