Миланнинг "Интер" клуби раҳбарияти Хавьер Занеттидек бошқа футболчи топмоқчи эканлигини тан олди. Бу ҳақда клуб спорт директори ўринбосари Дарио Баччин айтиб ўтди.
"Мен бутун фаолияти давомида 16 ёшидан бошлаб "Интер" либосини киядиган янги Занеттини топиш ҳақида ўйлаяпман", - деди Баччин Sky Sport Italia билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик ҳимоячи 1995 йилдан 2014 йилгача, яъни фаолиятининг охиригача "нерадзуррилар" сафида ўйнаган. Унинг 4-рақами жамоадан доимий равишда фойдаланишдан чиқарилган. Ҳозирда Занетти 2023/2024 йилги мавсумда Италияда чемпионлик унвонини қўлга киритган "Интер" клуби таркибида муваффақиятли ишламоқда.