Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон бу спорт тури бўйича илк бор Жаҳон кубогига мезбонлик қилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонда илк бор ўтадиган триатлон бўйича Жаҳон кубогига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

18-19-май кунлари рўйи замин сайқали Самарқанд триатлон ва пара-триатлон бўйича Жаҳон кубогига мезбонлик қилади. Бугун кўҳна шаҳарда юртимизда илк бор ўтказиладиган бундай нуфузли мусобақага бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Халқаро триатлон иттифоқи мутасаддилари, Ўзбекистон триатлон федерацияси раҳбарияти, мусобақада иштирок этадиган таниқли атлетлар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Адҳам Икрамов Президентимизнинг спортга қаратаётган катта эътибор ва ғамхўрлиги билан сўнгги йилларда барча йўналишлар қатори триатлон ҳам улкан ўсишга эришаётгани, терма жамоа учун барча шароитлар яратиб берилаётгани, юртимизда йирик мусобақаларни ўтказиш орқали ушбу спорт оммавийлиги оширилаётгани ҳақида тўхталди. Ўз навбатида, халқаро мутахассислар Ўзбекистон триатлон федерацияси бир неча йил аввал ташкил топганига қарамасдан жуда катта ўсишга эришганини алоҳида таъкидлашди.

Экспертлар мамлакатимизнинг сўнгги йилларда Осиё кубоги ва бошқа турли мусобақаларни юқори савияда ўтказгани Жаҳон кубогидек масъулиятли старт Ўзбекистонга ишониб топширилганига асос бўлганини билдиришди.

Шунингдек, трасса қадимий обидаларга яқин ҳудудда ташкил этилгани халқаро меҳмонларнинг яна-да катта қизиқишига сабаб бўлди. Анжуман давомида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоб олишди.

Мусобақада жаҳон элитасидаги 100 нафар кучли атлет иштирок этади. Улар орасида Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорларини учратиш мумкин. Дастурга кўра, баҳслар Олимпия масофасида ўтиб, спортчилар 1.5 км сузиш, 40 км велопойга ва 10 км югуриш бўйича рақобатлашадилар.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 19:58, 16.05.2024.
Ўқилди: 631 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.