"Ан-Наср" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг ўйин савияси ҳақида гапирди.
"Ҳали ҳам энг юқори савияда футбол ўйнаётганимдан фахрланаман. Бу ажойиб, бу мени рағбатлантиради.
Охирги 20 йиллик фаолиятимга назар ташласангиз, савиям доим юқори бўлган. 20 йил давомида энг юқори поғонада бўлиш ақл бовар қилмайди.
Мен буни қиламан ва буни давом эттираман. Бу мен учун катта ютуқ", деди Роналду Whoop подкастида.