Кириш Регистрация
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна - Жайхун
30/08 18:00 Челси 4-3 Брайтон
30/08 18:00 Лидс 1-1 Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд 1-0 Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид 4-0 Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед 5-2 Ипсвич
30/08 21:30 Наполи 1-2 Комо
30/08 22:30 Депортиво 3-1 Валенсия
30/08 23:45 Кальяри 0-1 Интер
30/08 23:45 Лацио 1-0 Женоа
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

Жамшид Саидов: "Стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлислардан мағлубият учун узр сўраймиз"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган “Қизилқум” - “Олимпик” (2:4) учрашувидан сўнг навоийликлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин тизгинини қўлдан бой бердик. Иккинчи бўлим кутилмаган вазиятларга бой бўлди. Қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди.

- Акаки Шулаянинг четлатилиши ўйин натижасига қанчалик таъсир қилди? Умуман ушбу карточкага муносабатингиз қандай?

- Айтиб ўтдим, қизил карточка бизнинг режаларимизга таъсир кўрсатди. Шулая майдондан чиқиб кетганидан сўнг ўйин тизгинини қўлдан бой бердик. Шунингдек, “Олимпик” вакиллари ҳам иккинчи бўлимда ўйинни кучайтиришди. 

- Шерзод Файзиевнинг ўйин олдидан жароҳат олиши режаларингизга таъсир қилдими?

- Бу футбол, унда шунақа ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Файзиевнинг жароҳат олиши сабаб ўзгариш қилишга мажбур бўлдик. Дастлабки режага бу ҳолат таъсир кўрсатди.

- Элгужанинг бирга-бир вазиятдан фойдалана олмаслиги нима билан боғлиқ?

- Ўйин амалиёти кам бўлганлиги сабаб унда вазиятни ҳис қилишда аниқлик етишмади. Навбатдаги ўйинларга тўлиқ тайёр бўлади деган умиддамиз. Стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлислардан мағлубият учун узр сўраймиз. Навбатдаги учрашувларда ғалаба қозониб, уларни уйга яхши кайфиятда қайтишларига ҳаракат қиламиз" - деди Саидов.

Манба: "Қизилқум" матбуот хизмати
Киритилди: 23:13, 18.05.2024.
Ўқилди: 1295 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик