Италия терма жамоаси сардори дарвозабон Жанлуиджи Буффон кеча бўлиб ўтган жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Мальтага қарши баҳсда ўзининг терма жамоа таркибидаги 126-учрашувини ўтказди.
Терма жамоадаги ўйинлар сони бўйича Буффон «Милан»нинг афсонавий ҳимоячиси Паоло Мальдинига етиб олди.
Эслатиб ўтамиз, бу борада етакчи Фабио Каннаваро ҳисобланади. У тўрт карра жаҳон чемпионлари таркибида 136 учрашувда майдонга тушган.