Кириш Регистрация

Бекзод Абдураҳмонов Олимпиадага бормаслиги мумкин

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Бишкек шаҳрида ўтган Осиё қитъаси спортчилари учун Париж-2024 Олимпиадасига лицензия берувчи турнирда Бекзод Абдураҳмонов ўзининг учинчи Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганди.

74 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори 1/2 финалда қирғизистонлик Орозобек Токтомамбетовни 6-0 ҳисобида мағлубиятга учратган ва терма жамоамизга навбатдаги лицензияни тақдим этганди. Бу Абдураҳмонов учун учинчи Олимпиада бўлиши керак.

Аммо шошилишга бироз эрта экани кеча тарқалган хабарларда аён бўлди. Гап шундаки, Бекзод Абдураҳмонов Париж-2024 Олимпиадасига бормаслиги, унинг ўрнини маҳаллийлаштирилган россиялик "легионер" Разамбек Жамалов эгаллаши мумкин. Спорт курашларида ҳам қоида бўйича худди оғир атлетикага ўхшаб лицензия жамоага берилади. Мураббийлар штаби хоҳласа, Абдураҳмоновнинг лицензиясини қолдириши ҳам мумкин.

Ўзбекистон фуқаролиги берилган Жамалов ҳозирда ўзининг яхши спорт формасига кириб олган. Бекзод ҳам ёмон спорт формада эмас, акс ҳолда Олимпиада лицензиясини ютиб олмасди. Хасавюртлик Жамалов икки карра (2020, 2022) Россия чемпиони ҳисобланади. Россия чемпионатининг финалида Олимпиада чемпиони Заурбек Сидаков билан тенгма-тенг курашган. Истеъдодига шубҳа йўқ, лекин сўнгги йилларда жароҳатлар исканжасига тушиб қолди ва бунинг натижасида жуда кўп мусобақаларда иштирок эта олмади.

Хуллас, Ўзбекистон спорт курашлари тарихида илк бор Олимпиадага борадиган курашчини шу йўл билан аниқлаймиз. Ушбу мини турнир 6-9 июнь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтади. Унда энг яхши натижа қайд этган курашчи 74 кг вазн тоифасида Ўзбекистон номидан Париж-2024 Олимпиадасига боради. У Бекзод Абдураҳмонов бўладими ёки Разамбек Жамалов, буни тез орада билиб оламиз.

Мураббийлар штаби ёки бошқа шахсларнинг шу йўл билан энг яхши курашчини аниқлаши қанчалик тўғри қарор бўлганини Париж Олимпиадасида билиб оламиз.

Киритилди: 13:28, 19.05.2024.
Ўқилди: 1021 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4780]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4479]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4238]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3494]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3441]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3260]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2961]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2855]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2519]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2473]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик